Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
200 доллар ва 2 млн сўм пул қандай муаммоларни ҳал қилиб беришга “йўналтирилган” эди?

Фото: Fotolia
Текин бойлик орттириш мақсадида алдов йўли билан ўзгалар ишончига кириб, уларни чув туширадиганлар узоққа боролмайди. "Бузоқнинг югургани сомонхонагача" деганлари бежиз эмас. Бухоро вилояти Олот тумани “Қумкашон” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Р.Б. қинғир ишнинг қийиғи борлигини билса-да, ҳаром луқмадан қайтмади, деб ёзади ЎзА.
Бир куни у тумандаги “Халфа” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи У.Х исмли аёл уй-жой шароитини яхшилаш ниятида эканини эшитиб қолади. Табиийки, вақт ўтказмасдан ўша манзилга йўл олади.
У ҳеч тап тортмай ўзини Миллий хавфсизлик хизмати Тошкент шаҳар бошқармасида юқори лавозимда ишлайман, деб таништиради. “Қишлоқ қурилиш банк” кредити ҳисобидан Олот шаҳри ҳудудида намунавий лойиҳа асосида қурилаётган 2 қаватли уйлардан бирини таниш-билишлари орқали арзон нархда олиб бериши мумкинлигига У.Х.ни ишонтиради.
Фақат бугина эмас. “Ҳожатбарор” Р.Б. аёлни “Олот” божхона мажмуасидаги ошхонага ишга жойлаштириб қўйишни ҳам ваъда қилади. Аёл қаршисида ўта кетган фирибгар турганини қаёқдан ҳам билсин. Ҳатто ҳужжатини сўрашни ҳам хаёлига келтирмади. Хуллас, Р.Б. У.Х.дан 200 АҚШ доллари ва 2 миллион сўм нақд пулни алдаш ва ишончини суиистеъмол қилиш йўли орқали қўлга киритди.
Р.Б. кунларнинг бирида тумандаги “Кесакли” маҳалла фуқаролар йиғинига йўл олади. Бу гал оддий киши сифатида ҳудудда яшовчи бир қизнинг ишончига кириб, ўзини бечораҳол қилиб кўрсатади. Онаси бетоблиги, даволатиш учун пул зарурлигини айтиб, бир ҳафта ичида қайтариш шарти билан қиймати 1 миллион 500 минг сўмлик бир жуфт тилла зирак ва 500 минг сўм нақд пулни алдов йўли билан қўлга киритади.
Бечора қиз чув тушганини қарзга олинган пул турли важ ва баҳоналар билан қайтарилмаганидан сўнггина англаб етади.
Икки жабрдийданинг Олот тумани ички ишлар бўлимига қилган мурожаатидан кейин фирибгар қўлга олинди. Р.Б.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилди. Тегишли материаллар жиноят ишлари бўйича Олот туман судига оширилди.
Энди 30 ёшли Р.Б. суд курсисига ўтиради. Жиноятга жазо муқаррарлиги тайин.
Тавсия этамиз
Германияга ишга юбориш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати аниқланди
Жамият | 15:33 / 23.07.2025
Ўзбекистонда iPhone нархлари қимматлашди. Нега?
Иқтисодиёт | 21:38 / 22.07.2025
Тошкентда беморга шилқимлик қилган шифокор 5 суткага қамалди
Жамият | 15:28 / 22.07.2025
Таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар бўлган оздирувчи қаҳвалар савдосига чек қўйилди
Жамият | 09:27 / 22.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Сунъий интеллект олимларга Қадимги Рим тарихидаги бўшлиқларни тўлдиришга ёрдам беради
Фан-техника | 23:45 / 24.07.2025
-
Залужний Россияга қарши уруш 2034 йилгача давом этишини башорат қилди
Жаҳон | 22:53 / 24.07.2025
-
Тошкентда волейбол бўйича ўсмирлар ўртасида жаҳон чемпионати бошланди
Спорт | 22:49 / 24.07.2025
-
«Оқ олтин» балоси: Ўзбекистонда пахта қуллиги тарихи, оқибатлар ва бугунги кун ҳақида
Ўзбекистон | 22:01 / 24.07.2025
Мавзуга оид

19:49 / 23.07.2025
Бухорода электр токи уриши оқибатида 2 киши ҳалок бўлди

18:16 / 23.07.2025
“Жиловланмаётган” жиноят: соддалик чегараси ва пихини ёрган фирибгарлар

12:33 / 11.07.2025
Бухорода сифати кафолатланмаган дорилар савдосига чек қўйилди

09:54 / 09.07.2025