Ўзбекистон | 00:55 / 17.02.2018
13732
1 дақиқада ўқилади

Бухородан қатор янги халқаро йўналишларда рейслар йўлга қўйилиши кутилмоқда

"Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси (МАК) билан 2018 йилда Бухоро-Владивосток-Бухоро, Бухоро-Истанбул-Бухоро, Бухоро-Жакарта-Бухоро, Бухоро-Куала-Лумпур-Бухоро, Бухоро-Лоянь-Бухоро, Бухоро-Париж-Бухоро йўналишлари бўйлаб қулай ва самарали авиақатновларни йўлга қўйишга доир музокаралар олиб борилмоқда. Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати шу ҳақида хабар берди.

"Бухоро" халқаро аэропортида сайёҳларга қулай хизмат кўрсатиш бўйича "Сайёҳларни жўнатиш ва уларга хизмат кўрсатиш маркази" ваколатхонаси фаолият юритмоқда. Туристик ташкилотлардан тушган аризалар асосида автотранспорт воситаларининг «Аэропорт 2» терминал майдонига кириш тўғрисида ижобий қарор қабул қилинди.

Бухоро вилоятида туризмни ривожлантириш билан боғлиқ ишлар жадал давом эттирилмоқда.

Мавзуга оид