19:49 / 21.02.2018
17322

Видео: КХДР вакили ўзи йиқила туриб, рақибни ҳам йиқитишга уринди

КХДР шарафини шорт-трек мусобақаларида ҳимоя қилган Йонг Кванг Бом 500 метрга пойгада икки марта йиқилиб тушди. Икки сафар ҳам спортчи япониялик рақиби Риосуке Саказумени ҳам тўхтатишга уриниб кўрди.

Йонг 500 метрлик пойгага старт берилган заҳоти бир-икки қадам ташлашига қарамасдан қоқилиб тушди ва олдинлаб бораётган рақибининг оёғидан ушлаб қолишга уринди.

Ҳакамлар унинг йиқилиб тушгани учун бошқаттан мусобақага старт берди. Аммо спортчи бу сафар ҳам муз устида йиқилиб тушди ва иккинчи марта ҳам япониялик Саказумени тўхтатиб қолишга ҳаракат қилди. Аммо бу ишни уддалай олмади.

Якунда япониялик спортчи иккинчи ўринни қўлга киритган бўлса, Шимолий Корея вакили дисквалификация қилинди.

Мавзу
Қишки Олимпиада

Жанубий Кореянинг Пёнгчанг шаҳрида Қишки Олимпиада ўйинлари бўлиб ўтмоқда. 9 февраль куни бошланган спорт байрами 25 февралга қадар давом этади.

Барчаси
Top