08:14 / 03.04.2018
11437

Савченко сиёсий дастурини эълон қилди

Фото: РИА «Новости»

Украина Олий радаси депутати, айни дамда тергов изоляторида сақланаётган Надежда Савченко фейсбукдаги саҳифасида Украинадаги ислоҳотлар дастурини эълон қилди.

Депутатнинг саҳифасида «Сиёсий тизимни ўзгартириш» концепцияси сарлавҳали матн пайдо бўлди.

«Украиналикларга бу концепция нима учун жуда керак? Сабаби, у украинларнинг реал демократия ҳақидаги асл тасаввурига асосланган. У ҳозирги сиёсатчилар томонидан яратилган демократия эмас», - дея таъкидланади баёнотда.

Матн батафсил ислоҳотлар дастурини ўз ичига қамраб олган, унда, хусусан, Украина сайлов тизимини ўзгартириш ва мамлакатнинг барча табиий ресурсларини инвентаризациядан ўтказиш таклиф этилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Надежда Савченконинг синглиси Вера АҚШ президенти Дональд Трампга опасини ҳибсга олиниши ва жиноий таъқиб этилиши бўйича вазият устидан халқаро назоратни ўрнатишни таъминлаш бўйича мурожаат йўллаганди.

Top