23:43 / 05.04.2018
4422

Германия суди Карлес Пучдемонни гаров пули эвазига озодликка чиқаришга қарор қилди 

Фото: AFP 2018 / Nicolas Maeterlinck

Германиянинг Шлезвиг-Гольштейн федерал ери суди Каталониянинг собиқ етакчиси Карлес Пучдемон унинг Испанияга экстрадиция қилиниши мурожаати кўриб чиқилгунча 75 минг еврога турмадан озод қилиниши мумкинлиги ҳақида қарор чиқарди.

Пучдемон маълум шартлар бажарилса, жумладан гаров пули тўланса озодликка чиқади.

Суд, шунингдек, Пучдемоннинг Испанияга топширилиши учун исённи ташкиллаштириш эмас, балки давлат маблағларини сарфлаб юбориш асос бўлиши мумкинлигига қарор қилган.  

Пучдемон 25 март куни Европа ордерига кўра ҳибсга олинганди.

Top