15:00 / 28.10.2018
8001

Каталониянинг собиқ раҳбари янги партия тузди

Фото: Newsweek

Каталония ҳукуматининг собиқ раҳбари, айни вақтда Бельгиядан бошпана топган Карлес Пучдемон «Миллий чақириқ» номли янги партияга асос солди. Бу ҳақда The Guardian нашри хабар тарқатди.

Бу партия тарафдорларининг илк учрашуви Каталониянинг Манреса шаҳрида, ўтган йилнинг 1 октябридаги намойишлардан кейин ҳибсга олинган фаоллар қамалган қамоқхона яқинида ўтказилган. Расмий Мадрид Мустақиллик референдумини ноқонуний деб топганидан кейин томонлар ўртасида тўқнашувлар келиб чиққан ва ўнлаб кишилар қўлга олинганди.

«Бир йил муқаддам курашишни давом эттиришга қарор қилгандик. Биз ўзимизни яхши давлат, республика қуриш учун фидо қиламиз», деган учрашув иштирокчиларига видеоалоқа орқали мурожаат қилган Пучдемон.

The Guardian нашри хабарида қайд этилишича, Пучдемоннинг кўплаб сафдошлари ўтган бир йил ичида ўз нисбатан мўътадиллашган ва янги партияга қўшилишмаган.

2017 йилнинг 1 октябрида Каталонияда Мустақиллик референдуми ўтказилганди. Мадрид бу референдумни ноқонуний деб ҳисоблаб, унинг ўтказилишига қаршилик қилганди. Каталония раҳбарлари Испания қироллиги ҳукуматини сепаратизмда айблаб, ҳудудни ажратиб олиш кераклигига даъват қилишганди. Кейинроқ ҳудуднинг ўша вақтдаги раҳбари Карлес Пучдемон бир неча тарафдори билан мамлакатдан қочиб кетишга мажбур бўлди.

Мавзу
Каталонияда мустақиллик референдуми

Испаниянинг шимолий-шарқий ҳудудида, Каталония автономиясида, истиқомат қилувчи аҳоли 1 октябрь каталонларнинг мустақиллик масаласини ҳал этиш учун кўчага чиқди. Расмий Мадрид ушбу ҳаракатни йўққа чиқариш мақсадида маҳаллий полиция кучидан фойдаланмоқда.

Барчаси
Top