Фан-техника | 16:58 / 19.04.2018
5939
1 дақиқада ўқилади

Кремль: Telegram блокланиши туфайли бошқа сервислар ишида носозлик юз бериши керак эмас

Фото: Григорий Сысоев/РИА «Новости»

Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песковнинг маълум қилишича, Роскомнадзор томонидан Telegram мессенжери блокланиши бошқа сервислар ишида носозликка олиб келиши керак эмас. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар қилмоқда.

«Албатта, иш майдонидан қандайдир сервислар чиқиб кетиши керак эмас, шунинг учун ҳар бир алоҳида ҳолатда қонунчилик билан назарда тутилган ҳаракат қўлланилиши даркор. Бу технологик масала, шунинг учун, албатта, унга Роскомнадзордан изоҳ беришни сўраш керак», - деди Песков Telegram’нинг блокланиши жиддий оқибатларга олиб келиши бўйича берилган саволга жавоб қайтариб.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Дмитрий Песков Россия президенти Владимир Путин суднинг Telegram мессенжерини блоклаш ҳақидаги қароридан хабардор экани ҳақида маълум қилганди.

Мавзуга оид