16:44 / 20.04.2018
3984

Халқаро стандартларни экспорт маҳсулотга қўшимча келишувларсиз қўллаш имконияти яратилди

“Ўзстандарт” агентлигида стандартлаштириш бўйича норматив ҳужжатлар тоифаларини тайёрлаш ва рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтказилди. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати хабар бермоқда.

Эндиликда экспорт қилувчи маҳаллий ишлаб чиқарувчилар экспорт учун ишлаб чиқариладиган маҳсулотга халқаро стандартлар ва хорижий давлатларнинг стандартларини қўшимча келишувларсиз қўллашлари мумкин. 

Қайд этилишича, бунда “Ўзстандарт” агентлигида мазкур стандартларни рўйхатдан ўтказиш 1 иш куни мобайнида бепул амалга оширилади.

 

Top