Жаҳон | 10:39 / 16.05.2018
10073
1 дақиқада ўқилади

АҚШда МРБ маълумотлари сизиб чиқишида айбдор бўлган шахс топилди

Фото: REUTERS / Larry Downing/File Photo

АҚШ ҳукумати Марказий разведка бошқармасидан (МРБ) 2017 йилда маълумот сизиб чиқишига алоқадор бўлган шахсни аниқлади. Бу ҳақда The Washington Post хабар бермоқда.

Прокуратура маълумотларига кўра, МРБ собиқ ходими Жошуа Адам Шульте маълумотни WikiLeaks’га бериб турган.

Айни дамда у Манхэттендаги қамоқхонада бошқарма маълумотларининг сизиб чиқишига алоқадор бўлмаган айбловлар бўйича сақланмоқда.

2017 йилда МРБ ФҚБ ёрдамида кенг кўламли маълумот сизиб чиқишини суриштирувдан ўтказиш доирасида WikiLeaks’га ахборот етказиб турувчи шахсга «ов эълон қилди». Таъкидланишича, махфийлик мақоми берилган материаллардан юзлаб одамлар фойдаланган. Тергов барча эҳтимолий гумонланувчиларни текширувдан ўтказди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хитой фойдасига жосусликда гумонланаётган МРБ агенти махфий маълумотларни сақлашда айбланганди. 

Мавзуга оид