10:20 / 20.05.2018
10125

«Ямайкалик Роббен» грандлар нишонида

Мюнхеннинг «Бавария» клуби Леверкузеннинг «Байер» клубининг ёш ярим ҳимоячиси Леон Бэйлини қўлга киритмоқчи.

ESPN нашри маълумотига кўра, Германия чемпиони ушбу 20 ёшли ямайкалик трансфери учун 60 млн евро сарфлашга тайёр.

Айни пайтда ушбу футболчига Мадриднинг «Реал» клубидан ҳам жиддий қизиқиш мавжуд.

Қироллик клуби раҳбарияти агент Жорже Мендеш ушбу трансфер бўйича иш олиб боришни сўраган.

Ўз навбатида «Бавария»дагилар Леон Германия чемпионатида қолишни афзал кўришига ишонч билдиришмоқда, аммо мюнхенликлар «Байер»ни рози қилиш учун кўпроқ пул тўлашига тўғри келади.

Қайд этилишича, «Байер» ўз футболчисини 100 млн еврога баҳолаган.

Ўйин услуби туфайли «Ямайкалик Роббен» лақабини олган Бэйли жорий мавсумда жамоасининг турли турнирлардаги 44 учрашувида майдонга тушди ва 12 гол урди. 

2017 йилда «Байер» Бэйлини Бельгиянинг «Генк» клубидан 13,5 миллион еврога сотиб олганди.

Top