21:51 / 03.06.2018
11327

Неймарнинг голи Бразилияга Хорватия устидан ғалаба келтирди

Фото: REUTERS

Бразилия ва Хорватия терма жамоалари ЖЧ-2018 мусобақасига тайёргарлик жараёни доирасида ўзаро ўртоқлик ўйинини ўтказишди.

Ливерпулдаги «Энфилд» стадионида ўтган баҳс бразилияликларнинг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан тугади.

Ҳисоб 69-дақиқада оғир жароҳатдан сўнг майдонга қайтган Неймар томонидан очилди. Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда Фирмино яна бир гол уриб, якуний ҳисобга нуқта қўйди.

Эслатиб ўтамиз, Бразилия терма жамоаси ЖЧ-2018 гуруҳ босқичида Швейцария, Коста-Рика ва Сербия билан беллашади. Хорватия эса Аргентина, Исландия ва Нигерия билан ўйнайди.

Ўртоқлик ўйини
3 июнь, Ливерпуль
Бразилия - Хорватия - 2:0
Голлар: Неймар (69), Фирмино (90+3)

Top