13:12 / 08.06.2018
7572

Англия парламенти ўз футбол ишқибозларининг хавфсизлигидан ташвишда

Фото: ADRIAN DENNIS/AFP/Getty Images

Буюк Британия парламенти Россиядаги жаҳон чемпионати учрашувларида ўз ишқибозлари хавфсизлиги бўйича ташвишда эканини билдирди. 

«Парламентарийлар ишқибозларнинг хавфсизлигидан жиддий ташвишда. Бу айниқса этник озчиликни ташкил қилувчи ишқибозларга тааллуқли», - дейилади парламентарийлар баёнотида.

Амалдорлар маълумотига кўра, Россиядаги жаҳон чемпионатига британиялик тахминан 10 минг футбол ишқибози келади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Саудия Арабистонида ЖЧ-2018 кўрсатилмаслиги мумкин экани хабар қилинганди. 

Top