14:22 / 08.06.2018
9712

Ўзбекистонда 16 ёшгача бўлган шахслардан металл парчаларини қабул қилиш тақиқланди

Фото: iStock

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Рангли ва қора металлар парчалари, чиқиндилари билан ишлаш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди

Ҳужжат билан белгиланишича, 14 ёшдан 16 ёшгача бўлган шахслардан металл парчаларини қабул қилишга қонуний вакилларининг уларнинг паспортига оид маълумотлар ва яшаш манзиллари кўрсатилган ёзма розилиги мавжуд бўлганда йўл қўйилади.

Қарорга мувофиқ, 2019 йил 1 январдан бошлаб ташкилотларнинг тугатилиши, реконструкция ва модернизация қилиниши тартиботларини ўтказиш давомида ҳисобдан чиқариладиган таркибида рангли ва қора металлар бўлган табиий ва маънавий эскирган асбоб-ускуналар “Ўзметкомбинат” АЖ ва “Ўзиккиламчиранглиметалл” АЖга эркин нархда топширилиши керак.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ жисмоний шахслардан қабул қилишга рухсат этилган рангли металлар парчалари рўйхати тасдиқланганди.

Top