Жанубий Корея август ойидаги машғулотларни ўтказмасликка қарор қилди
Корея республикаси ҳукумати Ulchi деб номланувчи ҳукумат машғулотларини бекор қилди. У ҳар йили август ойида инқирозли вазиятларда ҳаракатланиш кўникмаларини ҳосил қилиш ва уруш рўй бергудек бўлса, шайлик даражасини қўллаб-қувватлаш мақсадида ўтказилиб келинар эди. Бу ҳақда мамлакат ички ишлар вазири Ким Пу Кём маълум қилди.
"Ҳукумат Корея ярим оролида хавфсизлик билан боғлиқ вазият ўзгараётгани ва АҚШ ҳамда Ж.Кореянинг қўшма ҳарбий машғулотлари бекор қилиниши муносабати билан Ulchi машғулотларини ўтказмасликка қарор қилди", - дея вазир сўзларини келтиради Yonhap агентлиги.
Ulchi ўқув машғулотлари 1969 йилдан буён ўтказиб келинади. Унда турли ҳукумат идораларининг ярим миллионга яқин ходими қатнашади. Машғулотлардан кўзланган мақсадлардан бири терроризмга қарши кураш ҳисобланади. 2008 йилдан бу машғулотлар АҚШ билан биргаликда ўтказиладиган Ulchi Freedom Guardian дастури билан мувофиқлаштирилган эди.
Мавзуга оид
15:55 / 28.12.2024
"Ҳамкор бўлмасак, нимани йўқотамиз?" – Ўзбекистоннинг BRICS’даги иштироки ҳақида суҳбат
10:38 / 28.12.2024
Олимлар саратон ҳужайраларини соғлом ҳолатга қайтариш йўлини топди
08:56 / 28.12.2024
АҚШ Украинага 1,25 млрд долларлик ёрдам пакетини тайёрламоқда
07:50 / 28.12.2024