13:25 / 27.07.2018
42803

Эркинжон Турдимов Самарқандда болалар калтакланган мактаб-интернатга борди

Самарқанд вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Эркинжон Турдимов Самарқанд шаҳридаги 64-сонли махсус мактабга борди. У бу ҳақда ўзининг Facebook’даги саҳифасида маълум қилди.

Фото: Facebook/Эркинжон Турдимов

Эркинжон Турдимов Самарқанд шаҳридаги 64-сонли ихтисослаштирилган мактаб-интернатда тарбияланаётганлар учун яратилган шарт-шароитни ўрганди. Кейинги кунларда мазкур муассасада содир бўлган ҳолат мактаб жамоаси, мутасаддилар ва жамоатчилик иштирокида муҳокама этилди. Турли хил кўнгилсиз воқеалар рўй бермаслиги бўйича чора-тадбирлар белгиланди. 

Фото: Facebook/Эркинжон Турдимов

Шунингдек, вилоят раҳбари Самарқанд шаҳридаги 1- ва 10-сон меҳрибонлик уйлари, кекса ва ногиронлиги бўлган инсонлар истиқомат қилаётган “Саховат” интернат-уйида ҳам бўлиб, мазкур муассасалар фаолияти билан танишган.

131 нафар кекса ва ногиронлиги бўлган инсонлар истиқомат қилаётган “Саховат” интернат-уйида бир қатор муаммолар борлиги кузатилди. Жумладан, бинода лифт ишламайди, ювиниш хоналари таъмирталаб, санитария қоидаларига амал қилинмаган. Муассаса ҳовлисида ободончилик ишлари ўз ҳолига ташлаб қўйилган. Ёзги павильонда кроват-сўрилар бор, бироқ шароит яратилмаганлиги сабабли баҳаво жойга ҳеч ким келмайди.

Фото: Facebook/Эркинжон Турдимов
Фото: Facebook/Эркинжон Турдимов

“Ҳар қандай жамият муаммо ва камчиликлардан холи эмас. Лекин муаммоли масалаларни ўз вақтида аниқлаш ва тезда бартараф этиш ҳар бир соҳанинг масъул кишилари билан бирга, кенг жамоатчиликнинг ҳам асосий вазифаси бўлиши лозим”, - дея ёзган Э.Турдимов.

Фото: Facebook/Эркинжон Турдимов
Фото: Facebook/Эркинжон Турдимов
Фото: Facebook/Эркинжон Турдимов

Эслатиб ўтамиз, 23 июль куни ОАВда Самарқанд шаҳридаги 64-сонли алоҳида сақлаш шароитлари, тарбия ва таълимга муҳтож ўғил болалар учун ихтисослашган мактаб раҳбарлари ва тарбиячилар тарбияланувчиларни калтаклаб келаётгани ҳақида хабар пайдо бўлганди.

Top