18:49 / 06.08.2018
7738

Шавкат Мирзиёев Индонезия халқига ҳамдардлик билдирди

Фото: Antara Foto/Reuters

Президент Шавкат Мирзиёев 6 август куни Индонезиянинг Ломбок оролида рўй берган кучли зилзила оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани муносабати билан Индонезия халқи ва президент Жоко Видодога таъзия изҳор этди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар бермоқда.

Ўзбекистон президенти жароҳат олганларнинг тез орада соғайиб кетишига тилак билдирди.

Аввалроқ, Индонезиянинг Ломбок оролидаги зилзила қурбонлари сони 91 кишига етгани хабар қилинганди. Ҳалок бўлганлардан ташқари, табиий офат натижасида 200дан ортиқ одам жароҳат олган. Табиий офат туфайли минглаб инсонлар хавфсиз жойларга кўчирилди.

Top