16:42 / 16.08.2018
5188

Спорт ТВ Осиё ўйинлари трансляцияси ҳуқуқини қўлга киритди

Спорт телеканали Индонезияда ўтказилаётган Осиё ўйинларини намойиш қиладиган бўлди. Бу борада олиб борилган музокаралар муваффақиятли якунланиб, Осиё ўйинларини намойиш қилиш ҳуқуқи қўлга киритилди.

Натижада, нуфузли мусобақа телеканал орқали тўлиқ трансляция қилинадиган бўлди. 

Хусусан, соат 17:00да бошланадиган Қатар – Ўзбекистон ўйини ҳам жонли эфирда намойиш қилинади. Баҳсни Элдор Мустафоев шарҳлаб боради.

Бундан аввалроқ «Kun.uz» манбаси Осиё ўйинларининг ҳеч бир мусобақаси Ўзбекистон ҳудудида намойиш этилмаслиги, унинг трансляцияси ҳуқуқи Ўзбекистоннинг ҳеч бир компанияси томонидан сотиб олинмагани тўғрисида хабар берганди.

Top