15:10 / 27.08.2018
15915

Майкл Жордан бир йилда қанча пул ишлаб олгани айтилди

Фото: AP

«Чикаго Буллз» баскетбол клуби собиқ ўйинчиси Майкл Жордан дунёдаги энг бой одамлар рўйхатида 1477-ўринга кўтарилиб олди. 

ClutchPoints маълумотларига кўра, Жорданнинг ўтган йилги соф даромади 350 миллион долларни ташкил этган. Спортчи даромаднинг бир қисмини ўзи эгалик қилувчи «Шарлотт Бобкэтс» клубидан олган.

55 ёшли Жордан икки карра Олимпия чемпиони саналади. МБАда 1984 йилдан 2003 йилгача ўйнаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ баскетболчи Коби Брайант муваффақиятли сармоялар туфайли 200 млн доллар ишлаб олганди. 

Top