07:53 / 11.09.2023
16563

Баскетбол. Германия — ўз тарихида илк бор жаҳон чемпиони

Филиппин, Япония ва Индонезияда ўтказилган баскетбол бўйича жаҳон чемпионати якунланди. 

Фото: Getty Images

Финалда Германия Сербияни 83:77 ҳисобида мағлубиятга учратиб, ўз тарихида илк бор жаҳоннинг тенгсиз жамоасига айланди. 

Сардор Деннис Шредер 28 очко тўплаб, немислар ғалабасига катта ҳисса қўшди. У турнирнинг энг яхши баскетболчиси деб топилди.

3-ўрин учун кечган баҳсда Канада АҚШдан қўшимча бўлимларда устун келди ва биринчи марта совриндор бўлди — 127:118. 

Навбатдаги жаҳон чемпионати 2027 йили Қатарда бўлиб ўтади.

Top