Ўзбекистон | 21:26 / 28.08.2018
8895
1 дақиқада ўқилади

Тожикистонда қабр ва қабртошларнинг ўлчами бўйича чекловлар киритилди

Тожикистон ҳукумати қабрларнинг ўлчамини белгилаб берувчи қарорни қабул қилди, деб хабар берди Sputnik Тожикистон «Жумҳурият» газетасига асосланиб.

Ҳужжатга кўра, қабрнинг узунлиги 2 метр ва эни 1,5 метрдан ошмаслиги лозим.

Баланд қабртош ўрнатиш ҳам мумкин эмас, бу бўйича ҳам аниқ ўлчамлар белгилаб қўйилди. Горизонтал қабртошнинг узунлиги бир ярим, эни бир ва баландлиги ярим метрдан ошмаслиги керак. Ўз навбатида, вертикал қабртошнинг баландлиги бир метрдан, эни ярим метрдан ва қалинлиги 10 сантиметрдан ортиқ бўлмаслиги лозим. Мазкур қоидаларга амал қилинишини қўмита ва маҳаллий ҳокимият вакиллари назорат қилиб боришади.

Мавзуга оид