Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тожикистонда болаларни хивчин билан савалаган аёл ушлангани маълум бўлди
Ҳолат Сурхондарё вилояти Сариосиё тумани билан чегарадош бўлган Тожикистоннинг Хатлон вилоятида содир бўлган.
Тожикистонда ёш болаларни хивчин билан савалаган аёл ушланган. Бу ҳақда Avesta хабар бермоқда.
Хатлон вилояти ИИБ тезкор қидирув орқали болаларга шафқатсиз муносабатда гумонлаган шахс — 1970 йилда туғилган Ойнагул Жонмирзоевани қўлга олган. У Жалолиддин Балхий туманидаги Фрунзе қишлоғида яшаб келган. Дастлабки тергов жараёнида болалар аёлнинг неваралари эканлиги аниқланган.
Аёл нима сабабдан невараларига бундай муносабатда бўлгани ҳозирча маълум эмас. Буни аниқлаш ва ҳолатга ҳуқуқий баҳо бериш учун суриштирув ишлари олиб борилаётгани таъкидланган.
Аввалроқ бу ҳолат акс этган видеолар ижтимоий тармоқларнинг ўзбек сегментида тарқалгани ортидан Болалар омбудсмани расмий баёнот бериб, ҳолат Ўзбекистонда эмас, балки аҳолисининг кўп қисмини ўзбеклар ташкил қиладиган Тожикистоннинг Хатлон вилоятида содир бўлгани билдирганди. Шунингдек, унда болаларнинг онаси ишлашга Россия кетганлиги, улар тоғасининг қўлида қолганлиги келтирилганди.
Мавзуга оид
19:12 / 24.11.2025
Ўзбекистонда аёлларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
08:36 / 19.11.2025
Ангренда зўравонликка учраган қиз бўйича жиноят иши судда кўрилмоқда
16:41 / 13.11.2025
Оҳангаронда эркак дўконга қурол билан бостириб кириб, сотувчига таҳдид қилди
17:50 / 24.10.2025