Чақалоғини 5 миллион сўмга сотишга уриниб, кейин суддан қочиб юрган аёлга ҳукм ўқилди
Сурхондарёнинг Ангор туманида ўз фарзандини 5 миллион сўм эвазига сотишга уринган аёл суд қилинди.
Норасида чақалоғи учун моддий манфаат кўзлаган аёл бир ой давомида суддан қочиб юрган.
Маълум бўлишича, хабарларда исм-шарифи Наргиза Олимова дея қайд этилаётган аёл 2018 йил 20 июль куни Ангор туман туғруқхонасида ўғил фарзандни дунёга келтиради ва моддий даромад илинжида чақалоқни сотиш пайига тушади.
Шу тариқа, у ўз мақсадини амалга оширишга киришиб, 26 июль куни гўдакни жарқўрғонлик (исм-шарифлари ўзгартирилди) Ж.Рухсорага 5 миллион сўм ва бир дона телефон аппарати эвазига сотаётганида вилоят ИИБ ЖҚБ УЖҚКБ ва Ангор тумани ИИБ ходимлари томонидан қўлга олинади. Ўзига тегишли 1-1903-1801/66-сонли жиноят иши кўрилиши керак бўлган пайтда эса у суддан қочиб юрганди.
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 135-моддаси 3-қисми «а» бандида кўрсатилган жиноятни қасддан содир этган ушбу аёлнинг жиноят ишлари бўйича Ангор туман суди томонидан ҳукм ўқилди.
Жиноят ишлари буйича Ангор туман суди раисига асосланиб, журналист М.Эшмирзаева хабар қилишича, айбланувчига ЖКнинг 57-моддаси билан 5 йил озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланди ва Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 72-моддаси қўлланилиб, озодликдан маҳрум қилиш жазоси шартлига алмаштирилиб, 2 (икки) йил синов муддати белгиланди.
Унинг ойлар давомида туман перинатал марказида сақланиб келинган чақалоғи Ангор туман ХТБга қарашли васийлик ва ҳомийлик органи ихтиёрига топширилган.
Мавзуга оид
19:12 / 31.10.2024
“Халқимизнинг соддалиги сабаб бўлмоқда”— Тошкент шаҳар суди раиси Panorama Airways ишига тўхталди
14:10 / 31.10.2024
Судгача санация қилиш жараёнида давлат томонидан ёрдам кўрсатилади
18:06 / 17.10.2024
Қашқадарёда судя ёрдамчиси ўзини ишдан бўшатган суд раиси устидан шу судга даъво киритди
11:08 / 17.10.2024