Жаҳон | 15:20 / 07.10.2018
6920
2 дақиқада ўқилади

АҚШ давлат котиби КХДР етакчиси билан учрашди

Фото: Twitter @SecPompeo

АҚШ давлат котиби Майкл Помпео якшанба куни Пхеньянга ташриф буюриб, КХДР етакчиси Ким Чен Ин билан учрашди. У бу ҳақида ўзининг Twitter'ида маълум қилди.

"КХДР етакчиси Ким Чен Ин билан учрашиш учун Пхеньянга амалга оширилган ташриф муваффақиятли ўтди. Биз Сингапурда эришилган келишувлар устида ишлашда давом этяпмиз. Мен ва АҚШ давлат департаменти жамоасига кўрсатилган қабул учун ташаккур", - деб ёзди у.

Kyodo агентлиги маълумотларига кўра, Майкл Помпео якшанба куни Ким Чен Ин билан Корея ярим оролида денуклеаризацияга эришишга йўналтирилган икки соатлик музокаралардан сўнг Жанубий Кореяга борган. Бу Америка давлат котибининг КХДРга тўртинчи ташрифидир. Душанба куни Помпео Пекинга ташриф буюради ва у ерда ҳам ҳукумат вакиллари билан учрашувлар ўтказади.

Давлат котиби шунингдек Японияда ҳам бўлиб, у ерда бош вазир Синдзо Абэ ва ТИВ раҳбари Таро Коно билан учрашди. 

Мавзуга оид