Жаҳон | 10:43 / 31.10.2018
21268
1 дақиқада ўқилади
NASA Ернинг Қуёш томондан қандай кўринишини намойиш қилди
АҚШнинг NASA коинот агентлиги сайёрамизнинг коинотда Қуёш томондан олинган суратини намойиш қилди. Ушбу сурат агентликнинг расмий сайтида жойлаштирилган.
Сурат Қуёш тожини ўрганишга мўлжалланган Solar Prober Parker зондидаги WISPR қурилмаси томонидан олинган.
Таъкидланишича, суратда олисда кўриниб турган ёрқин нуқта сайёрамиз ҳисобланади.
Сурат катталаштирилганда сайёрамиз ёнида кичик нуқтани илғаш мумкин, таъкидланишича, бу Ойдир. Сурат Ердан 43 млн км олисдан олинган.
Шунингдек, суратнинг пастки қисмида иккита ёрқин жисм – Бетельгейзе ва Беллатрикс юлдузларини кўриш мумкин. Улар суратга олиш қурилмаси чеккаси аксланиши туфайли бироз чўзилиб кетгандек кўриниш олган.
Мавзуга оид
18:52 / 24.12.2024
NASA зонди Қуёшга рекорд даражада яқинлашади
01:02 / 22.11.2024
Олимлар Қуёшнинг ноёб суратларини тасвирга олди
16:27 / 29.10.2024
Ер атмосферасининг ифлосланиши рекорд даражага етди
00:32 / 25.10.2024