Ўзбекистон | 01:44 / 31.10.2018
25352
2 дақиқада ўқилади
Улгуржи савдони амалга ошириш фаолиятини лицензиялаш бекор бўлмоқда — Президент фармони
Ўзбекистон Республикаси президентининг “Товар бозорларида савдони янада эркинлаштириш ва рақобатни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони қабул қилинди.
Президент фармонига кўра, савдо механизмларини янада такомиллаштириш, товар бозорларида соғлом рақобат муҳитини ривожлантириш, шунингдек, тадбиркорлик субъектлари фаолиятининг самарадорлигини ошириш ва харажатларни камайтириш, улар томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг рақобатбардошлигини таъминлаш учун шарт-шароитлар яратиш мақсадида 2019 йил 1 январдан бошлаб қуйидагилар бекор қилинмоқда:
- улгуржи савдони амалга ошириш фаолиятини лицензиялаш ва савдо корхоналарини солиққа тортишнинг махсус тартиби;
- акциз солиғи солинадиган товарларнинг айрим турларини (автомобиль, ўсимлик ёғи ва бошқалар) сотишдан тушадиган тушумларнинг ҳисобини юритишнинг махсус тартиби;
- кўчма савдо учун рухсатнома ҳужжати олиш талаби;
- давлат улуши 50 фоиздан кам бўлган корхоналар контрагентлари билан ўзаро муносабатларда кечиктирилган дебиторлик қарзлар учун санкциялар;
- давлат улуши 50 фоиздан кам бўлган корхоналар учун ички бозорда олдиндан 15 фоиз тўловни амалга оширишга доир талаб;
- Айрим турдаги товарлар (уй паррандаси гўшти ва қўшимча озуқабоп гўштли маҳсулотлари, бошқа йўл билан ажратиб олинмаган уй паррандаси ёғи, ўсимлик ёғи, шакар, нон-булка маҳсулотлари, волфрам рудалари ва концентрантлари, ипак чиқиндилари кабилар) экспортига чеклов;
- маҳсулотларни биржа савдосига чиқариш жадвалларини Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси билан келишишнинг амалдаги тартиби (келишишнинг хабардор қилиш тартибини жорий этган ҳолда);
- молиявий истеъмол кредитини ишлаб чиқарувчидан ёки реализация қилувчи ташкилотдан фақат Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилган истеъмол товарлари (хизматлари)ни сотиб олиш учун бериш тўғрисидаги талаблар.
Мавзуга оид
11:11 / 25.12.2024
Тошкентда логопед марказида бемор болалар даволанган. ССВ марказда тиббий лицензия бўлмаганини маълум қилди
16:15 / 18.12.2024
Крипто-активлар фаолиятини лицензиялаш нархлари белгиланди
21:32 / 27.11.2024
Товарни божхона муҳри остида ташишга рухсат бериш гувоҳномасини олиш рақамлаштирилади
18:23 / 21.11.2024