Жаҳон | 09:29 / 09.11.2018
16442
2 дақиқада ўқилади

Дунёдаги энг яхши пишлоқ танланди

Фото: Christian Roth Christensen / Visitnorway.com

Ўтган дам олиш кунлари Норвегиянинг Берген шаҳрида пишлоқ пиширувчиларнинг нуфузли халқаро танлови World Cheese Awards бўлиб ўтди. Танловда бутун дунёдан деярли 3500 турдаги пишлоқ тақдим қилинди.

Танловнинг бош мукофоти маҳаллий норвег пишлоғи Фанаустга насиб қилди. Бу пишлоқ Берген яқинидаги Устегорден фермасида тайёрланади. 2-ўрин ҳам норвег пишлоғи – Хельфейт туридаги пишлоққа берилди. Бу пишлоқ эчки сутидан тайёрланади.  

Танловда ҳаммаси бўлиб 41 та давлатдан 3472 турдаги пишлоқ тақдим қилинди. Италия, Швейцария, Франция, Германия каби пишлоқ ишлаб чиқаришдаги етакчи давлатлар танловга катта турдаги пишлоқлар олиб келди. Бироқ танловда норвег пишлоқларининг рекорд даражада тақдим қилингани ҳақиқий сюрприз бўлган: Норвегия шарафини 175 турдаги пишлоқ ҳимоя қилган.

Танлов ҳакамлар ҳайъати таркибига профессионал ҳакамлардан ташқари, пишлоқни хуш кўрувчи бошқа инсонлар – блогерлар, журналистлар, музейлар вакиллари ва гастрономия билан боғлиқ бўлмаган бошқа одамлар кирди. Жорий йилда ҳакамлар ҳайъатида 50 нафар норвегиялик ва 29 та давлатдан яна 180 ҳакам ишлади. Улар пишлоқларнинг ташқи кўриниши, сирти сифати, асосий кўрсаткичлари (намлилиги, ёғлилиги, ранг, қуюқ-суюқлиги) ва энг асосийси, таъмига баҳо беришган. 

Мавзуга оид