09:56 / 25.11.2018
10959

Уганда шаҳзодаси бўлган кема ҳалокатга учради

Фото: Twitter /SecurityWatchk

Угандада Виктория кўлида кеманинг ҳалокатга учраши оқибатида 10 киши ҳаётдан кўз юмди, 40 дан кўпроқ қишини қутқаришга муваффақ бўлинди. Бу ҳақда мамлакат полицияси маълум қилди. 

“Уганда полициясининг денгиз бўлинмаси Виктория қўлида 40 дан кўпроқ одамни қутқариб қолди. 10 киши ҳалок бўлган. Қутқарув операцияси давом этмоқда”, деб айтилган полицияда. 

Kampala Post маҳаллий нашрининг маълум қилишича, кема тўнтарилиб кетган. Ундаги йўловчиларнинг аниқ сони номаълум.

Дастлабки маълумотларга кўра, кемада Буганда қироллигининг шаҳзодаси Дауди Кинту Васажа, Буганда ҳукмдори Рональд Мутебининг укаси бўлган. Маълум қилинишича, шаҳзодани қутқаришга муваффақ бўлинган. 

Top