Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Одил Аҳмедов 6-марта Ўзбекистоннинг энг яхши футболчиси бўлди – рекорд ошди
Ўзбекистон терма жамоаси ва Хитойнинг «Шанхай СИПГ» клуби яримҳимоячиси Одил Аҳмедов 2018 йилда мамлакатимизнинг энг яхши футболчиси деб топилди ва ўз рекордини оширди.
Шу пайтгача 31 ёшли футболчи 2009, 2011, 2014 – 2016 йилларда жами 5 марта бундай эътирофга сазовор бўлганди. Бундан ташқари, йилнинг энг яхши футболчисини аниқлаш мақсадида ўтказилган сўровномада 3 марта 2-ўринни ва 1 марта 3-ўринни ҳам қўлга киритган.
Ўзбекистон терма жамоасининг собиқ футболчилари Миржалол Қосимов ва Максим Шацких ўз фаолиятида 4 мартадан йилнинг энг яхши футболчиси бўлишган. Сервер Жепаров ва Павел Бугало 2 марта шундай эътирофга сазовор бўлишган.
Шунингдек, Андрей Акопянц, Валерий Кечинов, Олег Шацких, Санжар Турсунов ва Марат Бикмаев 1 мартадан йилнинг энг яхши футболчиси деб топилишган.
Эслатиб ўтамиз, Одил Аҳмедов 2018 йилда «Шанхай СИПГ» клуби билан Хитой чемпиони бўлган эди.
Мавзуга оид
23:34 / 06.11.2025
ФИФА йилнинг энг яхши футболчиси соврини учун 11 даъвогарни аниқлади
11:55 / 11.12.2024
Бердиев — Суперлиганинг энг яхши мураббийи, Мозговой — энг яхши футболчи
16:34 / 25.12.2021
Шомуродов – Ўзбекистоннинг 2021 йилдаги энг яхши футболчиси, Бердиев – энг яхши мураббий. UZ Football Awards-2021 якунлари
14:39 / 22.12.2021