Республика бўйлаб хорижга чиқиш паспортини тақдим этиш бўйича ҳужжатлар қабул қилина бошланди
Ўзбекистон вилоятлари марказлари ҳамда Тошкент шаҳрининг 11 туманида фуқаролардан хорижий паспортни расмийлаштириш бўйича ҳужжатлар қабул қилина бошлади. Бу ҳақда ИИВ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси Kun.uz’мухбирига маълум қилди. Таъкидлаш ўринлики, вилоятларда хорижга чиқиш паспортлари вилоятлар МваФРБда берилади. Бундан аввал, жойларда ОВИР стикерлари вилоят марказларида тақдим этилар, бу эса, фуқароларнинг сарсон бўлиши ва узоқ вақт йўқотишларига, шунингдек, узоқ навбатда кутишларига сабаб бўлаётган эди.
Тошкент шаҳрида эса, бир кунда 600га яқин киши туманлардаги МваФРБга мурожаат қилган.
«Тошкент шаҳрининг 11 туманидаги Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимларида эса, 4 январь куни 580 киши дунёнинг барча мамлакатларига чиқиш имконини берувчи паспортни олиш учун ҳужжат топширди. Улар 10 иш кунида янги ҳужжатни қўлига олишади. Бунинг учун барча чоралар кўрилмоқда. Иш жараёнида вужудга келиши мумкин бўлган ҳар қандай техник носозлик, навбатда туришларга самарали барҳам бериш чоралари кўрилмоқда», - деди ШИИББ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси бошлиғи подполковник Қудрат Йўлдошев.
Хусусан, Учтепа тумани МваФРБ ҳужжатлар билан ишлаш чоғида вужудга келган қисқа техник носозликни бартараф этиш чоралари кўрилмоқда ва 7 январдан бошлаб бу ерда ҳам ҳужжатлар қабул қилиниши бошланади. Шошилинч ҳолатларда ҳатто фуқароларга шаҳар МваФРБ томонидан хизмат кўрсатилмоқда.
Маълумки, хорижга чиқиш паспортлари Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш маркази томонидан тайёрланиб, 10 иш кунида етказиб берилади.
Эслатиб ўтамиз, 2018 йил декабрь ойи охирида Ўзбекистон президенти «Ўзбекистон республикасининг 2019 йилги давлат бюджети парамертлари ва асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва 2020-2021 йиллардаги бюджет прогнозлари тўғрисида»ги ҳужжатни имзолаган эди.
Унга мувофиқ, хорижга чиқиш паспортини олиш учун белгиланган тўлов энг кам ойлик иш ҳақининг 120 фоизи сифатида белгиланган эди. Бу бугунги кунда 243 276 сўмни ташкил этади. 16 ёшга етмаган болалар учун тўлов ЭКИҲнинг 80 фоизи, яъни 162 184 сўм, Ўзбекистонда доимий истиқомат қилаётган фуқаролиги йўқ шахслар, шу жумладан вояга етмаганлар учун тўлов суммаси ЭКИҲнинг 100 фоизи (202 730 сўм) сифатида белгиланган эди.
Мавзуга оид
17:34 / 04.09.2024
Ўндан ортиқ давлатнинг полиция олий ўқув юртлари раҳбарлари Тошкентда йиғилди – фото
11:40 / 23.08.2024
Жиззахда соқол қўйган 22 ёшли фуқаро маъмурий жавобгарликка тортилди
13:30 / 20.08.2024
Тошкент пропискаси ҳақидаги қонун бекор қилинади
18:21 / 13.08.2024