08:28 / 08.01.2019
5548

Пенс: Оқ уй АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилишнинг юридик имкониятларини ўрганмоқда

Фото: Alex Wong/Getty Images

АҚШ вице-президенти Майк Пенс хабар беришича, Америка маъмурияти президент Дональд Трампнинг Мексика билан чегарада девор қуриш учун молиялаштиришни олиш мақсадида фавқулодда ҳолат жорий этиш бўйича ташаббуси қонуний жиҳатдан тўғри ёки нотўғри эканини ўрганмоқда. Бу ҳақда CNN хабар берди.

Трампнинг ғояси бўйича Оқ уй ҳуқуқшунослари қандай хулоса бергани ҳақидаги саволга жавобан Пенснинг маълум қилишича, «улар буни ўрганишмоқда ва президент буни кўриб чиқмоқда».

Вице-президентнинг қўшимча қилишича, маъмурият масалани бундай йўл билан эмас, балки конгресс орқали ҳал қилишни афзал кўради.

«Мен конгресс ҳозирги инқироз бўйича барчага маъқул келувчи ечим топиш мақсадида биз билан ишламаслигига сабаблар кўрмаяпман. Бизнинг жанубий чегарамиздаги вазият ҳал этилиши керак», - деди Пенс.

Унинг қўшимча қилишича, бу муаммони ҳуқуқий доирада ҳал қилиш бўйича ҳеч қандай тўсиқ йўқ.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ CNN Трамп мамлакатдаги «шатдаун инқирози»ни кучайтираётгани ҳақида маълум қилганди.

Top