15:04 / 29.01.2019
4459

Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги товар айланмаси ҳажмини ярим миллиард долларга етказиш режалаштирилган

Фото: knews.kg

Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги товар айланмаси 2018 йилда 481 млн долларни ташкил этди. Бу ҳақда бугун, 29 январь куни, Ўзбекистоннинг Қирғизистондаги элчиси Комил Рашидов брифингда маълум қилди, деб ёзмоқда Tazabek.

Унинг сўзларига кўра, 2018 йилда мамлакатлар ўртасидаги товар айланмаси 2017 йил билан таққослаганда 189,6 фоизга ўсди.

Экспорт ҳиссасига 348,2 миллион доллар, импорт ҳиссасига 132,8 миллион доллар тўғри келди. Ўзбекистон ташқи иқтисодий айланмасида солиштирма улуш 1,4 фоизни ташкил этди, дея таъкидлаб ўтган элчи.

«Қирғизистон Ўзбекистоннинг экспортчи мамлакатлар рўйхатида 6-ўринни эгаллайди, импорт бўйича эса - 20. Мамлакатларимиз ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажмини 500 млн долларга қадар етказиш режалаштирилмоқда», - дея маълум қилди К. Рашидов.

Top