16:00 / 03.03.2019
13757

Тошкентда кекса аёлни автобусдан тушириб юборган ҳайдовчи ва чиптачига ҳайфсан берилди

«Тошшаҳартрансхизмат» АЖ матбуот хизмати ижтимоий тармоқларда пойтахт жамоат транспорти билан боғлиқ навбатдаги можаро акс этган видеога муносабат билдирди

«Воқеа жамоатчилик ўртасида мунозараларга сабаб бўлди, ҳолат юзасидан шошилинч тарзда комиссия тузилиб, ўрганилди. Ҳайдовчи ва чиптачидан воқеа юзасидан тушунтириш хати олинди.

Ҳайдовчи ва чиптачи касб одобига риоя этмагани, муомала маданиятини бузганлиги, йўловчига қўпол муомалада бўлгани учун тўла айбдор. Уларга нисбатан ички тартибдан келиб чиқиб интизомий жазо белгиланди. Ҳайдовчи ва чиптачига нисбатан ҳайфсан эълон қилинди.

Бироқ ҳайдовчи ва чиптачининг сўзларига кўра, кекса аёл ўзи айтганидек биринчи марта эмас, балки бир неча марта автобусда бепул юрган. Аёл текинга автобусдан фойдаланиши ҳуқуқи борлигини айтган. Аммо бунга ҳеч қандай асос мавжуд эмас. Шу боис ҳайдовчи ва чиптачи уни автобусдан тушириб юборган», дейилади матбуот хизмати хабарида.

Шу кунларда 51-автобус йўналишида ҳайдовчи ва чиптачининг кекса аёлга қўпол муомалада бўлиб, автобусдан тушириб юборгани акс этган видео тарқалганди.

Top