Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков республикадаги судьялар ислоҳотлар ўтказилишига тўсқинлик қилишмоқда деб ҳисоблайди. У Қирғизистон судьяларининг қурултойида ана шундай баёнот билан чиқди.
"Мамлакатда жиддий ислоҳотларнинг амалга оширилиши суд тизимининг адолатли ишлашини таъминлашга асосланади. Айрим яхши ислоҳотлар судьяларнинг адолатсизлиги сабабли тўхтаб қолган ҳолатлар кузатилди", - деди у.
Унинг сўзларига кўра, бундай вазиятда жамоатчилик мавжуд ҳолатни ўзгартиришни ҳақли равишда талаб қилади.
"Шу боис биз қатъий равишда суд-ҳуқуқ ислоҳотини ўтказамиз", - деди Қирғизистон президенти.
У қийинчиликларга қарамасдан суд ислоҳотини "охирига етказишини" маълум қилди.
"Ҳар қандай ислоҳот қийинчиликлар билан бўлади, биз бундай мураккаб ислоҳотни илк бор ўтказмоқдамиз", - деди у.
Аввалроқ Қирғизистон президенти судьяларга ҳадис айтиб бергани хабар қилинганди.