11:30 / 20.04.2019
23936

Исроил С-300 тизимига қарши чора топди

Фото: РИА Новости

Исроилдагилар Россиянинг С-300 зенит-ракета мажмуаларига қарши янги тоифадаги Rampage «ҳаво-ер» ракеталари орқали қарши туради. Бу ҳақда Telepolis нашри журналисти Флориан Ретцер айтиб ўтган.

«Тахминларга кўра, «Rampage» ракеталари россияликларнинг зенит-ракета мажмуаларини чалғитиб, яхши ҳимояланган объектларни, масалан бункерларни яксон этиши мумкин», — дея ёзган Ретцер.

Унинг қайд этишича, Исроилда бундай ракеталардан Суриянинг Ҳама вилояти ҳудудига зарбалар беришда фойдаланилган.

Rampage ракетаси — 570 кг оғирликда, 4,5 м узунликда бўлади. У 150 км масофадаги нишонга бориб тегиши мумкин. Бундай ракеталарда иккита каллак бўлади, улар навбати билан портлайди.

Top