11:44 / 04.06.2019
14553

Тошкентда корхонага тегишли бўлган Malibu’ни сотиб юборган шахслар қўлга олинди

Фото: Dreamstime

Жорий йилнинг 30 январь куни Тошкент шаҳар Яшнобод туманида яшовчи 36 ёшли Ш.Х. ва Тошкент вилояти Зангиота туманида яшовчи 45 ёшли Ж.Қ.лар Яккасарой туманидаги ресторан олдида корхоналардан бирига тегишли бўлган Malibu русумли автомашинани фуқаро 28 ёшли С.Уга 23400 АҚШ долларига сотган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, улар ҳужжатларни кейинроқ расмийлаштириб берилишини айтиб, автомашинани унга қолдиришган ва алдов йўли билан олган пулларини ўзлари билан олиб кетганлар.

Шу йилнинг 8 феврал куни эса юқоридаги корхона ходимлари фуқаро С.У.ни олдига келиб, автомашинанинг ҳужжатларини кўрсатиб, уни олиб кетганлар. Ш.Х. ва Ж.Қ.лар қўлга олинган. 

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Top