Жамият | 12:58 / 24.07.2019
6857
1 дақиқада ўқилади

119 млн сўм пулни ўғирлаб кетган уч нафар шахс ушланди

Жорий йилнинг 9 июль куни Бухоро шаҳрида яшовчи 27 ёшли Ҳ.М. ИИБга мурожаат қилган, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси.

У шу йил 5 июлдан 8 июль соат 08:00 гача бўлган вақт оралиғида номаълум шахс Бухоро вилоятининг Когон тумани ҳудудида жойлашган “Бухоро баҳор пласт” МЧЖ биносининг иккинчи қаватида жойлашган омборхонаси эшигини бузиб кириб, у ердан 119 млн. сўм пулларни ўғирлаб кетганлигини маълум қилган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Бухоро шаҳрида яшовчилар 25 ёшли А.Н., Б.И. ва 35 ёшли А.Ш. содир этганликлари аниқланиб, ушланганлар. 

Тергов ҳаракатлари давом этмоқда. 

Мавзуга оид