Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Андижонда фойдали қазилмаларни ноқонуний равишда қазиб олаётган шахс ушланди
Фото: eco.gov.uz
Андижон вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси, «Хавфсиз дарё» ДУК, Андижон туман ИИБ ходимлари томонидан тезкор назорат рейди ўтказилган.
Андижон вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ахборот хизматига кўра, унинг давомида Қорадарёнинг Олтинкўл тумани «Сарой» даҳаси ҳудудидан оқиб ўтувчи ўзан қисмидан фуқаро М.М. томонидан кенг тарқалган фойдали қазилма бойликлар (шағал) шахсий экскаватор ёрдамида транспорт воситаларига ноқонуний равишда юклаётганлиги аниқланди.
Фуқаро М.М.га нисбатан Ўзбекистон Республикасининг МЖтКнинг тегишли моддалари билан 6 млн. 690 минг сўм миқдорида маъмурий жарима қўлланилиб, қазишда фойдаланилган техника воситалари дарё ўзанидан чиқариб юборилди.
Мавзуга оид
16:09 / 31.03.2026
Андижонда қалбаки дори тайёрловчи 3 та яширин лаборатория аниқланди
09:06 / 30.03.2026
Водийга поездлар қатнови вақтинча тўхтади
19:35 / 28.03.2026
Андижондаги яширин дори цехларидан 10 млрд сўмлик қалбаки дорилар мусодара қилинди
16:36 / 21.03.2026