Жаҳон | 20:33 / 10.12.2019
6058
1 дақиқада ўқилади

Лукашенко йил охиригача Россия билан интеграция бўйича муҳим масалаларни  ҳал қилишни режалаштирмоқда 

Фото: EPA/Vostock-photo

Беларусь президенти Александр Лукашенко Минскда Россия бош вазири Дмитрий Медведев билан учрашишини ва йил охиригача Россия президенти Владимир Путин билан учрашиб, Беларусь ва Россия интеграцияси билан боғлиқ муҳим масалаларни батамом ҳал қилмоқчилигини маълум қилди. Бу ҳақда «БелТА» ахборот агентлиги хабар берди.  

“20 декабрдан кейин икки давлатнинг биргаликда фаолият юритиши билан боғлиқ муҳим масалаларни ҳал қилиш учун Россия президенти билан ҳам учрашишга тўғри келиши мумкин”, деб айтган Беларусь президенти.

10 декабрда Лукашенко Медведев билан телефон орқали суҳбатда икки давлат интеграцияси ва савдо-иқтисодий ҳамкорлигини ривожлантириш бўйича келгуси ишларни муҳокама қилган.  

Айни вақтда Москва ва Минск Иттифоқдош давлатни ташкил этиш бўйича янгиланган ҳаракатлар дастури доирасида интеграция бўйича “йўл хариталари”ни мувофиқлаштириш устида ишламоқда. 

Мавзуга оид