09:00 / 02.02.2020
0
6476

Трамп Обаманинг пиёдаларга қарши миналарни қўллашга тақиқловини бекор қилди  

АҚШ қуролли кучлари томонидан пиёдаларга қарши миналарни қўллашга тақиқлов бекор қилинди. Ушбу тақиқлов пиёдаларга қарши миналарнинг Корея яриморолидан ташқари, бутун дунёда қўлланишини тақиқлаган. 

Фото: Фото: Themba Hadebe / AP

АҚШ президенти Дональд Трамп тегишли фармонни имзолаган.

Миналарни қўллашга тақиқлов аввалги президент Барак Обама маъмурияти томонидан қабул қилинганди.

АҚШ мудофаа вазирлигида таъкидланишича, “бундай тақиқловлар ихтилоф вақтида қуролли кучлар зарарига ишлайди”.

Хабарда таъкидланишича, бу борадаги сиёсат алоҳида вазиятларда фуқароларга ва ҳамкорлар кучларига зиён етказилишини камайтирувчи нотурғун ер усти миналари қўлланишига рухсат берилишидан иборат.

2014 йил сентябрда Барак Обама Оттава келишувига мувофиқ, пиёдаларга қарши миналарни қўллашдан воз кечишга қарор қилганди. 

Оттава келишуви ёки Пиёдаларга қарши миналарни тақиқлаш ҳақидаги конвенция ушбу турдаги миналарни қўллашдан тўлиқ воз кечиш, уларни ишлаб чиқариш ва жамлашни тўхтатиш ҳамда захираларини йўқ қилишни кўзда тутади.

Конвенция 1997 йилда имзоланган ва ўшандан бери унга 160дан кўпроқ давлат қўшилган.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top