Мутахассислар: Гидроксихлорохин COVID-19га қарши самарасиз. У Ўзбекистон ССВ тавсия қилган дорилар рўйхатида бор
Бразилия инфектологлари жамияти гидроксихлорохин дорисидан COVID-19 вирусини даволашда фойдаланмасликни тавсия қилмоқда. “Зудлик билан гидроксихлорохинни COVID-19ни даволашнинг ҳар қандай босқичида олиш керак”, — дейилади шифокорлар баёнотида.
Олимлар мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлигини коронавирусни юқтирган беморларни даволаш усулини қайта кўриб чиқишга ва бу касалликни даволашда самара бермайдиган ва акс таъсирлар келтириб чиқарадиган дори учун давлат маблағларини сарф қилмасликка чақирган. Маълум қилинишича, Бразилия президенти Болсонару айни вақтда даволаниш учун гидроксихлорохиндан фойдаланмоқда.
Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти COVID-19га қарши кураш учун синаладиган дорилар рўйхатидан гидроксихлорохинни чиқариб ташлаган эди. Июн ойи бошида Оксфорд олимлари, ушбу дори касалликни даволашда ёрдам беришини исботловчи аломатларни топа олишмаганди. Тадқиқот натижасига кўра, гидроксихлорохинни қабул қилган беморларнинг 25,7 фоизи 28 кун ичида вафот этган. Бу малҳамни қабул қилмаганлар орасида ўлим даражаси 23,5 фоизни ташкил этган. АҚШ соғлиқни сақлаш миллий институтлари (NIH) ҳам гидроксихлорохиннинг коронавирусга қарши дори сифатидаги клиник синовларини тўхтатганди.
Бундан аввалроқ, Испания дори воситалари ва тиббий маҳсулотлар агентлиги ҳам безгакни даволашда кенг қўлланиладиган гидроксихлорохиннинг клиник синовларини тўхтатишга қарор қилганди.
Мавзуга оид
09:30 / 21.10.2024
Бразилия президенти BRICS саммитига парвозини бекор қилди
14:10 / 09.10.2024
Суд X ижтимоий тармоғига Бразилияда ишини давом эттиришга рухсат берди
13:19 / 07.10.2024
Инфантино ва «футзал Пелеси» келган, Бразилиянинг омади чопган финалдан эксклюзив фотожамланма
21:53 / 06.10.2024