Актам Ҳайитов карантин шароитида нархларнинг ошиши вақтинчалик деб ҳисобламоқда
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери ўринбосари, ЎзЛиДеП фракцияси раҳбари Актам Ҳайитов карантин шароитида нархларнинг ошиши вақтинчалик тусга эга эканлигини билдирди.
Унинг қайд этишича, карантин даврида талаб юқори бўлган 2020 йилнинг 31 декабрига қадар ун, ўсимлик мойи, гўшт ва сут маҳсулотлари, шакар, гигиена воситалари ва уларнинг хом ашёси каби қатор истеъмол маҳсулотлари импортига божхона тўловлари ва акциз солиқлари ноль ставкада белгиланди.
«Карантин шароитида нархларнинг ўсиш динамикаси вақтинчалик тусга эга, иккинчи ярим йилликдан бошлаб қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг янги ҳосили йиғимидан кейин ҳамда ҳукумат томонидан озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар туфайли бозорлар тўлиши натижасида нархлар тушади», – дейди Ҳайитов.
Унинг сўзларига кўра, ЎзЛиДеП фракцияси аъзолари маҳаллий қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар ишини енгиллаштириш ва маҳсулотнинг истеъмолчига етиб боришини таъминлаш учун бор кучларини ишга соладилар.
Мавзуга оид
11:12 / 27.08.2024
Сайловларга тайёргарликни 2020 йилдаёқ бошлаганмиз – Актам Ҳайитов
21:59 / 27.11.2022
Хитойда коронавирус чекловларига қарши намойишлар бўлиб ўтмоқда
00:22 / 26.11.2022
Пекинда коронавирус авж олгани туфайли янги чекловлар киритилмоқда
21:21 / 21.11.2022