Марказий бозорлардаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархи маълум қилинди
Давлат статистика қўмитаси Ўзбекистон бозорларидаги озиқ-овқат нарх-наволари тўғрисида маълумот берди.
Давлат статистика қўмитаси мамлакат ҳудудидаги марказий деҳқон бозорларида 2020 йил 6 январ куни ўтказилган кузатув ва алоҳида турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг минимал-максимал нархларини маълум қилди, деб хабар бермоқда Kun.uz мухбири.
Суякли мол гўшти 45 минг сўмдан 66 минг сўмгача (кг)
Кузатув натижасига кўра, 1 кг суякли мол гўштининг минимал нархи Нукус шаҳрининг «Нукус деҳқон бозори», Урганч шаҳрининг «Урганч марказий деҳқон бозори» ва Наманган шаҳрининг «Наманган чорсу деҳқон универсал бозори»даги гўшт расталарида қайд этилган (45 минг сўм). Суякли мол гўштининг максимал нархи эса Тошкент шаҳрининг «Эски жўва деҳқон бозори» ва «Фарҳод деҳқон бозори»да кузатилди (66 минг сўм).
Қўй гўшти 48 минг сўмдан 78 минг сўмгача (кг)
Қўй гўштининг минимал нархи Нукус шаҳрининг «Нукус деҳқон бозори»да (48 минг сўм) рўйхатга олинган. Максимал нархи эса Тошкент шаҳрининг «Эски жўва деҳқон бозори» ва «Миробод деҳқон бозори»да (78 минг сўм) кузатилди.
Картошка 2 900 сўмдан 6 минг сўмгача (кг)
Кузатув натижаларига кўра, Тошкент шаҳрининг «Қўйлиқ деҳқон бозори» ва «Миробод деҳқон бозори»да картошканинг сотувдаги минимал нархи (2 900 сўм) қайд этилган. Шу билан бирга, Тошкент шаҳрининг «Олой деҳқон бозори» ва «Миробод деҳқон бозори»да сотувдаги картошканинг нархи максимал нарх сифатида (6 минг сўм) қайд этилди.
Пиёз 1 200 сўмдан 4 минг сўмгача (кг)
Пиёз маҳсулотининг минимал нархи Гулистон шаҳар «Гулистон деҳқон бозори»да (1 200 сўм) рўйхатга олинди. Максимал нарх сифатида эса Тошкент шаҳрининг «Миробод деҳқон бозори»да сотувда бўлган пиёзнинг нархи кузатилди (4 минг сўм).
Сабзи минг сўмдан 5 минг сўмгача (кг)
Сабзи маҳсулотининг минимал нархи Гулистон шаҳар «Гулистон деҳқон бозори» ва Фарғона шаҳар «Фарғона деҳқон бозори»да (минг сўм) қайд этилган. Шу билан бирга, Тошкент шаҳрининг «Миробод деҳқон бозори»да сотувдаги сабзининг нархи максимал нарх сифатида (5 минг сўм) қайд этилди.
Тухум 8 минг сўмдан 15 минг сўмгача (10 дона)
Кузатув натижасига кўра, Гулистон шаҳар «Гулистон деҳқон бозори»даги тухумнинг нархи минимал нарх сифатида қайд этилди (8 000 сўм). Максимал нархи эса Тошкент шаҳрининг «Олой деҳқон бозори», «Қўйлиқ деҳқон бозори» ва «Миробод деҳқон бозори»да қайд этилган (15 000 сўм).
Гуруч 5 минг сўмдан 19 минг сўмгача (кг)
Кузатув натижаларига кўра, гуруч маҳсулотининг минимал нархи Нукус шаҳрининг «Нукус деҳқон бозори», Термиз шаҳрининг «Марказий деҳқон озиқ-овқат бозори», Қарши шаҳрининг «Қарши деҳқон озиқ-овқат бозори», Тошкент шаҳрининг «Олой деҳқон бозори» ва «Миробод деҳқон бозори»да (5 минг сўм) қайд этилган. Максимал нарх эса Тошкент шаҳрининг «Миробод деҳқон бозори»да кузатилди (20 минг сўм).
Ўсимлик ёғи 10 минг 500 сўмдан 17 минг 600 сўмгача (литр)
Ўсимлик ёғи маҳсулотларининг минимал нархи Қарши шаҳрининг «Қарши деҳқон озиқ-овқат бозори»да (10 минг 500 сўм) кузатилди. Максимал нархи эса Тошкент шаҳрининг «Миробод деҳқон бозори»да (17 минг 600 сўм) қайд этилди.
Шакар 6 минг сўмдан 8 минг сўмгача (кг)
Шакар маҳсулотининг минимал нархи Тошкент шаҳрининг «Эски жўва деҳқон бозори», «Қўйлиқ деҳқон бозори» ва «Миробод деҳқон бозори»да (6 минг сўм) кузатилди. Максимал нархи эса Жиззах шаҳар «Жиззах марказий деҳқон бозори», Самарқанд шаҳар «Сиёб деҳқон бозори», Термиз шаҳар «Марказий деҳқон озиқ-овқат бозори», Янгийўл шаҳар «Ихтисослашган Янгийўл шаҳар деҳқон бозори», Урганч шаҳар «Урганч марказий деҳқон бозори», Тошкент шаҳар «Олой деҳқон бозори» ва «Қўйлиқ деҳқон бозори»да (8 минг сўм) қайд этилди.
Мавзуга оид
08:14 / 20.12.2024
Тошкент шаҳри ва вилоят марказларида кўчмас мулк бозорида фаоллик ошди
17:36 / 16.12.2024
Қишга сақланган узумлар
09:59 / 14.12.2024
Юнусобод бозорида қайта қуриш ишлари бошланади
08:20 / 13.12.2024