Xiaomi Пентагон ва АҚШ молия вазирлигини судга берди
Хитойнинг Xiaomi компанияси АҚШнинг Колумбия округи судига Пентагон устидан шикоят қилди. Бунга эса Хитой компаниясининг хитойлик ҳарбийлар билан боғланган компаниялар рўйхатига киритилишидан норозилиги сабаб ҳисобланади.
Ушбу рўйхат Пентагон томонидан тузилади. Америкалик сармоячиларга рўйхатга киритилган компаниялар акцияларини сотиб олиш тақиқланади.
Xiaomi шикояти бўйича Пентагон ва АҚШ молия вазирлиги ҳамда ушбу вазирликлар раҳбарлари Ллойд Остин ва Жанет Йеллен жавобгарлар деб аталган.
Xiaomi ўз шикоят аризасида Пентагоннинг “қора” рўйхатига киритилишини конституцияга зид деб атаган ва унинг бекор қилинишини талаб қилган. Аризада таъкидланишича, компаниянинг рўйхатда бўлиши унга “оғир ва тузатиб бўлмас зиён етказади”. “Xiaomi Хитой давлати ёки ҳарбийларига тегишли эмас, улар томонидан назорат қилинмайди ва улар билан боғланмаган. Компания, шунингдек, Хитой ҳарбий-саноат мажмуаси билан боғланган юридик шахсларга ҳам тегишли эмас ва улар томонидан назорат қилинмайди”, деб таъкидланган аризада.
Xiaomi Corp акциялари Ҳонгконг биржасида сотилади, унинг америкалик етакчи сармоячилари BlackRock Inc., Vanguard Group Inc. ва State Street Corp. компаниялари ҳисобланади. Бундан ташқари, Xiaomi’нинг биринчи америкалик сармоячиларидан бири Qualcomm Inc. компанияси ҳисобланади. Агар Хитой компанияси Пентагоннинг “қора” рўйхатида қолса, америкалик сармоячилар компания акцияларини ноябрь охиригача сотиб юборишларига тўғри келади.
Мавзуга оид
09:00 / 30.10.2024
Пентагон: КХДРнинг оз сонли аскарлари - РФнинг Курск областида
13:10 / 25.10.2024
Пентагон раҳбари Ливан ҳарбийларига қилинган ҳужумдан хавотир билдирди
09:01 / 22.10.2024
Пентагон раҳбари Украинага етиб келди
14:41 / 19.10.2024