08:43 / 23.02.2021
5848

2021 йил учун давлат статистика ҳисоботи шакллари тасдиқланди

Давлат статистика қўмитаси томонидан 2021 йил учун давлат статистика ҳисоботи шакллари тасдиқланди. Бу ҳақда Norma хабар бермоқда.

Қайд этилишича, 2021 йил учун янгиланган давлат статистика ҳисоботи шакллари Давлат статистика қўмитасининг расмий сайтида жойлаштирилган.

2020 йил учун йиллик ҳисоботлардан тортиб 2021 йил даврлари учун ҳисоботларгача, барча статистика ҳисоботи шакллари ҳисобот топширувчи субъектлар томонидан тақдим этиш учун мўлжалланган. Барча ҳисобот шакллари электрон шаклда интернет орқали eStat дастуридан фойдаланган ҳолда тақдим этилади.

Ҳужжат 11.02.2021 йилдан кучга кирди.

Top