ДХХ 22 ёшли қизни Уммонга фоҳишалик учун олиб кетаётган шахсларни қўлга олди
Давлат хавфсизлик хизмати Хоразм вилояти бошқармаси ва вилоят ички ишлар бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда одам савдоси билан боғлиқ жиноятга чек қўйилди.
Бухоро шаҳрида яшовчи, 1983 йил туғилган Ж.Р. ва Урганч шаҳрида истиқомат қилувчи, 1986 йилда туғилган. Қ.Д. алдов йўли билан 1999 йил Хоразм вилоятида туғилган С.М.нинг ишончига кириб, уни фоҳишалик билан шуғуллантириш мақсадида «Тошкент-Шаржа», «Шаржа-Маскат» йўналиши бўйича Уммон давлатига олиб чиқиб кетаётган вақтларида Тошкент халқаро аэропортида ушланди.
Терговолди суриштирув жараёнларида аниқланишича, Ж.Р. Уммон давлатидан С.М.га виза расмийлаштириб, авиачипта харид қилган.
«Таъкидлаш лозимки, Ж.Р. муқаддам БАА ва Уммонга қизларни фоҳишалик билан шуғулланиш учун юборганликда айбланиб, Жиноят Кодексининг 135-моддаси (одам савдоси) билан бир неча маротаба судланган бўлишига қарамасдан, ўз хатоларидан тўғри хулоса чиқармаган», дейилади ДХХ матбуот хизмати томонидан Kun.uz’га берилган маълумотда.
Ҳозирда Ж.Р. ва Қ.Д.га нисбатан Жиноят Кодексининг 135-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
22:30 / 25.10.2024
Хитойда 17 болани ўғирлаб сотган аёл ўлим жазосига ҳукм қилинди
19:56 / 15.10.2024
Қадимий олтин тангаларнинг ноқонуний савдосига чек қўйилди
15:55 / 09.10.2024
Тошкентда инсон аъзолари олди-сотдиси билан шуғулланган талаба жиноий жазога тортилди
20:17 / 27.09.2024