15:43 / 19.04.2021
3909

Самарқандда ҳайдовчи маст ҳолда велосипед бошқариб келаётган шахсни уриб юборди

Самарқанд шаҳрида «Нексия-3» русумли машина ҳайдовчиси велосипедда йўлни кесиб ўтаётган шахсни уриб юборган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, бугун, 19 апрел куни соат 7:30 ларда, Самарқанд шаҳридаги Гагарин кўчасида, ҳайдовчи С.М. «Нексия-3» русумли машинани бошқараётиб, велосипедда йўлнинг чап томонидан ўнг томонига кесиб ўтаётган А.А.ни уриб юбориб ЙТҲ содир этган.

Оқибатда, 35 ёшли А.А. тан жароҳати билан шифохонага ётқизилган. Текширув давомида велосипедчининг маст ҳолатда бўлганлиги аниқланган. Видеокузатув камераларига тушиб қолган лавҳада ҳодиса кичик чорраҳада содир этилгани ва «Нексия-3» ҳайдовчиси чорраҳага яқинлашганда эҳтиётсизликка йўл қўйганини ҳам кўриш мумкин.

Қайд этилишича, мазкур йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан Самарқанд шаҳар ИИО ФМБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Top