АҚШ вице-президентининг Лотин Америкасига учган самолёти носозлик сабаб ортга қайтди
Бортида АҚШ вице-президенти Камала Ҳаррис бўлган самолёт Лотин Америкасига парвоз вақтида техник носозлик сабаб Мэриленд штатидаги Эндрюс авиабазасига қайтишга мажбур бўлди. Бу ҳақда Ҳарриснинг расмий вакили Симона Сандерсга таяниб CNN телеканали хабар берди.
Самолёт авиабазага қўнгандан бир соатча ўтиб Ҳаррис бошқа самолётда белгиланган манзилга учиб кетган. Носозлик сабаби маълум қилинмаган.
Ҳаррис АҚШ вице-президенти сифатида илк хорижий сафарини амалга оширмоқда. У тўхтайдиган биринчи давлатлар Гватемала ва Мексика бўлади.
2020 йил сентябрда АҚШнинг собиқ вице-президенти Майк Пенс самолёти Гилфорд шаҳридан (Нью-Ҳэмпшир штати) Вашингтонга қайтаётганда қуш билан тўқнашиб кетган. Бунинг оқибатида самолёт ортга қайтишига тўғри келган. Кейинроқ Пенс Вашингтонга юк самолётида учиб кетган.
Мавзуга оид
16:46 / 31.12.2024
Қозоғистонда қулаган Озарбойжон самолёти: Россиянинг хатоси нимада?
07:50 / 30.12.2024
«Аэрофлот» самолёти Тошкент аэропортига фавқулодда қўнди
22:40 / 28.12.2024
Оқтовда қулаган самолёт ягона ҳодиса эмас – Embraer E190 билан содир бўлган ҳалокатлар
18:57 / 04.12.2024