Ислом Каримовнинг АҚШдаги набираси яримяланғоч ҳолда тушган расм муҳокамаларга сабаб бўлди
Ислом Каримовнинг Америкада яшаётган набираси Марям Тиллаева ва унинг турмуш ўртоғи Амиран Сардаровнинг бирга тушган очиқ сурати кескин муҳокамаларни келтириб чиқарди. Марям ички кийимсиз экани кўринган расмни Амиран ўзининг Instagram'даги саҳифасига жойлаган.
Россиялик влогер сурат остидаги изоҳда рус тилида “жена” дея ёзиб қолдириб, ёнидаги аёл хотини эканини билдирган ва унинг Instagram аккаунтини ёзиб қолдирган.
Марям Тиллаева ўзидан 13 ёш катта Амиран Сардаровга шу йил апрелда турмушга чиққан эди. Жуфтликнинг тўйи Лас-Вегасда бўлиб ўтганди.
Маълумот учун, Марям – Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримовнинг кичик қизи – Лола Каримова-Тиллаеванинг фарзанди. У АҚШга бундан 7 йил аввал, 14 ёшида кўчиб келган (бу ҳақда хорижий нашрлардан бирига берган интервьюсида айтиб ўтган).
Амиран эса 2020 йилда янги ҳаёт бошлаш учун Россиядан АҚШга кўчиб борган. Жуфтлик ижтимоий тармоқларда анча фаол экани билан ҳам эътиборга тушган.
Мавзуга оид
13:34 / 07.10.2024
Туркияда Ислом Каримов ҳақида китоб нашр қилинди
13:30 / 02.09.2024
Фото: Шавкат Мирзиёев Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйди
20:03 / 26.08.2024
Шавкат Мирзиёев Имом Бухорий мажмуасини зиёрат қилиб, қурилиш ишлари билан танишди
22:12 / 14.02.2024