Қашқадарёда эшак гўшти сотган шахсга суд ҳукми ўқилди
Жорий йил 5 апрель куни Қашқадарё вилоят ИИБ ЖҚБ ва Қарши шаҳар ИИО ФМБ ходимлари томонидан Қарши шаҳрида яшовчи Х.Ш.нинг хонадонида фуқаро Х.Ж. эшак сўяётгани аниқланганди. Вилоят ИИБ ахборот хизматининг хабар беришича, эшак сўйиш билан шуғулланиб келган шахсга суд ҳукми ўқилган.
Маълум қилинишича, Қарши шаҳрида жойлашган Қашқадарё юридик техникумида Жиноят ишлари бўйича Қарши шаҳар суди томонидан ўтказилган сайёр суд мажлисида эшак сўйиб келган шахсга суд ҳукми ўқилган.
Қайд этилишича, суд мажлисида фуқаро эшак гўштини итлар учун сотишини маълум қилган. Бироқ суд ҳужжатларида тўпланган маълумотларга кўра, фуқаро пул эвазига буюртмачига эшак гўштларини етказиб берган.
Суд айбланувчини Жиноят кодексининг 186-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топган ва иш ҳақининг 20 фоизини давлат даромадига ушлаб қолиш билан бирга 2 йил муддатга ахлоқ тузатиш жазосини тайинлаган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йил 5 апрель куни Қарши шаҳар «Арабхона» МФЙ, Янгибоғ кўчасида яшовчи фуқаронинг уйида бошқа бир шахс эшак сўяётганда ушланган. Ўша пайтда мазкур хонадонда 20 та эшакнинг бўлакланган гўшти ва яна 20 та эшак ашёвий далил сифатида ҳужжатлаштириб олинган ва ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилганди.
Тавсия этамиз
Уруш тугади, раҳбар бункердан чиқди – ҳафта дайжести
Жаҳон | 18:43 / 29.06.2025
Ошадиган нафақалар, жорий этилаётган эскроу тизими ва соғлиқни сақлаш соҳасида янги модел – 1 июлдан нималар ўзгаради?
Ўзбекистон | 11:14 / 28.06.2025
Кредит олишга тақиқ ва Freeze хизмати: уларнинг фарқи нима?
Жамият | 09:02 / 26.06.2025
Имтиҳон яқин: бу йил абитуриентларни нималар кутяпти? – энг муҳим саволларга расмийлардан жавоблар
Ўзбекистон | 12:11 / 25.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Австралия Тувалу аҳолиси учун махсус иқлим визасини беради
Жаҳон | 22:37 / 29.06.2025
-
Трамп TikTok учун харидорлар топганини маълум қилди
Жаҳон | 22:01 / 29.06.2025
-
Эрон бир неча ой ичида бойитилган уранни ишлаб чиқаришга қайтиши мумкин — МАГАТЭ раҳбари
Жаҳон | 21:53 / 29.06.2025
-
Blue Origin капсуласи 6 нафар турист билан суборбитал парвозни амалга оширди
Жаҳон | 21:48 / 29.06.2025
Мавзуга оид

22:48 / 09.06.2025
“Эшак гўшти қўшилмаганми?” – заруратга айланаётган савол

10:21 / 08.06.2025
Орзудаги мундиал йўлланмаси ва қонун устуворлигида пасайиш — ҳафта дайжести

21:03 / 04.06.2025
“Килосини 20 минг сўмдан сотардим” – эшак гўшти сотиб келган йигит иқрори

00:08 / 04.06.2025