11:43 / 10.10.2021
7050

Конго дарёсида сол чўкиши оқибатида 51 киши ҳалок бўлди

Конго дарёсида тунда сол чўкиши оқибатида 51 киши ҳалок бўлди, 69 киши бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда.

Фото: France 24

Конго демократик республикасининг Монгала провинцияси губернатори вакили Нестор Магбадонинг маълум қилишича, бедарак йўқолганлар сони тахминий бўлиб, у солнинг ўлчамидан келиб чиқиб баҳоланган. Сол 9та анъанавий ёғоч каноэдан ташкил топган бўлиб, улар бир-бири билан боғланган бўлган.

Магбадонинг таъкидлашича, 39 киши омон қолган. Унинг айтишича, қидирув-қутқарув ишлари давом этмоқда, бироқ тирик қолганларни топишга умид тобора сўниб бормоқда.

Фалокатга сол ҳаддан ортиқ юклангани ва ёмон об-ҳаво сабаб бўлгани тахмин қилинмоқда. Провинция маъмурияти фожиа муносабати билан 11 октябрдан 3 кунлик мотам эълон қилди

Top